Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия канцлери Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Германия канцлери Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Канцлери Ангела Меркель телефон орқали мулоқот қилдилар, деб хабар берди президенти матбуот хизмати.

Суҳбатда Афғонистонда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Хабарингиз бор, Афғонистондан немис фуқароларини эвакуация қилиш учун Ўзбекистоннинг маҳаллий аэропорти вақтинча ёпилган эди.

Айни пайтда Германия Тошкент орқали ўзининг, шунингдек, Европа Иттифоқи ҳамда Афғонистон фуқароларини эвакуация қилмоқда. Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг