«Фориш»да Ўзбекистон—Буюк Британия ҳарбийлари машғулот ўтказмоқда
28 июнь кунига қадар Марказий ҳарбий округига қарашли «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон—Буюк Британия Қуролли Кучлари вакиллари билан ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникация департаменти хабар берди.
Унда Буюк Британия Қуролли Кучларидан ташриф буюрган 30 нафардан зиёд ҳарбийлар ҳамда Ўзбекистон махсус операция кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.
Ҳозирда ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари давомида шаҳар ва чўл ҳудудида шартли душман ўрнашган бино ёки жойга секция ва гуруҳ таркибида кириб бориш, қуршаб олиш, ҳужумга ўтиш тактикаси кўриб чиқиляпти.
Шунингдек, машғулотларни Буюк Британиянинг Ўзбекистон элчихонасидаги ҳарбий атташеси подполковник Эндрю Стреффорд ва Максим Кудрясев, малакали йўриқчилар Куртис Кане, Панкин Брентобин ва бошқалар бевосита кузатиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter