Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ Россиядаги сайловда ҳақиқий рақобат бўлмаганини таъкидлади

ЕХҲТ Россиядаги сайловда ҳақиқий рақобат бўлмаганини таъкидлади

Фото: «EADaily»

Якшанба куни Россияда бўлиб ўтган президент сайлови ҳақиқий рақобат етишмаслиги, сўз, йиғилиш ва бирлашмалар эркинлиги чекланган шароитда ўтказилди.

Бу ҳақда душанба куни ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ҳамда Демократик институтлар ва инсон хуқуқлари бўйича бюроси томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда маълум қилинди.

Ташкилотлар, жумладан, протоколлар ишлаб чиқилгандан сўнг биринчи ўринни олган амалдаги президент Владимир Путин сайловолди кампанияси даврида қолган номзодларга нисбатан кўпроқ эфир вақтини олганини таъкидлашди.

Сайлов даврида рақобатга таъсир кўрсатган омил номзодларни рўйхатга олишдаги чеклов бўлди.

ЕХҲТ кузатувчилари, шунингдек, сайловчилар кўпроқ келишини таъминлаш мақсадида уларга босим ўтказилгани, сайлов тўғрисидаги қонун бузилгани ҳақида баёнот берган фаолларнинг ушлангани, сайловни ёритаётган ОАВ учун чекловлар жорий этилганига эътибор қаратишди.

Шу билан бирга ЕХҲТ 18 мартдаги сайлов ташкилий жиҳатдан яхши уюштирилганини, Марказий сайлов комиссияси самарали фаолият юритганини таъкидлади. Ташкилот мамлакат ҳудудларида россияликларнинг овоз бериши учун рухсат бермаган украин расмийларининг ҳаракатларини асосий ҳуқуқларни бузиш сифатида баҳолади.

Владимир Путин душанба куни Кремлда қолган етти номзод билан учрашди ва мамлакат фаровонлиги йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унгача эса КПРФ номзоди Павел Грудинин Путиннинг ғалабасини тан олди, шу билан бирга бўлиб ўтган сайловни амалдорларнинг ҳаракати туфайли ғирром деб атади.

Протоколларнинг 99,84 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнгги маълумотларга қараганда, Владимир Путин сайловчиларнинг 76 фоиз овозини олган, бу Россия сайловларидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг