Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Euronews: Ўзбекистон «янги Ренессанс» марказига айланади

Euronews: Ўзбекистон «янги Ренессанс» марказига айланади

Ғарб медиа гигантлари Euronews ва CNN манбаларида Янги Ўзбекистон ҳақида туркум материаллар ва видеолавҳалар эълон қилинди.

Euronews ва CNN телеканалларида мамлакатимизда юз бераётган глобал ислоҳотларни баҳолашга бағишланган, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик халқаро тадбирлар – «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва маърифат» Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги якунларига бағишланган қатор ахборот ва видеоматериаллар эълон қилинди. Мазкур халқаро тадбирларда 60 та давлатдан 400 дан ортиқ таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ҳамда экспертлар, шу жумладан, 203 та хорижий ташкилот, компания ва ассоциацияларнинг раҳбарлари, 70 дан ортиқ нуфузли университетлар, илмий марказлар президентлари, ректорлари ва директорлари, шунингдек, 4000 дан ортиқ юқори мартабали, таниқли давлат арбоблари, сиёсатшунослар, олимлар, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. 

Euronews сайтида Янги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида дунёнинг турли соҳа мутахассислари қандай фикрда экани ва юқоридаги воқеалар қандай кечганлигига оид маълумот берувчи материаллар чоп этилди. Бир қатор конференциялар Ўзбекистон вакиллари ва халқаро экспертларга ҳамкорликдаги жорий лойиҳалар бўйича қайдларни солиштириш, эришилган ютуқларни тақдим этиш ва келажак истиқболларини муҳокама қилиш имконини берди.

Бинобарин, ушбу материалларда сўнгги олти-етти йил ичида муҳим ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди: валюта курсини либераллаштириш, молия сектори ва янги солиқ кодексидаги солиқ ислоҳотлари, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва бюджетни консолидациялаш соҳасидаги ўзгаришлар шулар жумласидан. Яқинда эса рақобат тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Албатта бу мамлакатда рақобат муҳитини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Барқарор ривожланиш масалалари бўйича ўтказилган сессияда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича катта иқтисодчиси Пинар Яшар, ЮНИСEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, USAIDнинг катта менеджери Айжан Бейсеева, Туркий савдо-саноат палаталари иттифоқи бош котиби Адем Кула ва бошқалар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Конференция ташкилотчилари барча асосий вазирликларга энг яқин халқаро ҳамкорлари ва маслаҳатчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг бориши тўғрисидаги ҳисоботни омма олдида тақдимот қилиш таклифи билан мурожаат қилишди. Натижада ялпи ички маҳсулотнинг тез ўсишидан тортиб, мода саноати ҳолатигача бўлган ҳаётнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олган бир қатор конференциялар миллий ва халқаро миқёсда телевидение орқали намойиш этилди.

Euronews ва CNN телеканаллари эфирида намойиш этилган видеолавҳаларда йирик тадбирнинг хорижлик иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқаро воқеалардан олган таассуротлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. (https://youtu.be/12ZTUcCjhFQ, https://youtu.be/RGbjhPqR9y4, https://youtu.be/1EtR-yu_OfY, https://youtu.be/6i5vnl0Mxl8, https://youtu.be/-iI7dzCs7tQ).

Спикерлар қаторида – Исроил тиббиёт маркази асосчиси Ярон Гойхман (https://youtu.be/-iI7dzCs7tQ), (https://youtu.be/-iI7dzCs7tQ), халқаро журналист Стивен Коул, (https://youtu.be/6i5vnl0Mxl8), (https://youtu.be/6i5vnl0Mxl8), Бутунжаҳон банки эксперти Жан-Жак Ройе (Франция), Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси лорд Жеймс Уортон (https://youtu.be/1EtR-yu_OfY), (https://youtu.be/1EtR-yu_OfY), Кембрижда Марказий Осиё бўйича таълим хизматлари директори  Стив Кинг (https://youtu.be/12ZTUcCjhFQ) ва бошқалар бор эди. Мамлакатимизда 7 йил давомида эришилган улкан ютуқлар, Ўзбекистон халқаро майдонда, жумладан, туризмни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ишларни кучайтириш борасида эришаётган муваффақиятлар қайд этилди.

  

Маълумки, сўнгги 14 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси учдан бир фоизга кўпайди ва бугунги кунда 36 миллион кишидан ошди. Мамлакатда болалар сони кўпайганлиги сабабли таълим тизимини ислоҳ қилиш айниқса ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу ўринда анжуман иштирокчилари халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий мактаблар ва таълим дастурларини яратиш зарурлигини таъкидладилар. Маданият ва таълим, технологик инновациялар, барқарор иқтисодий ривожланиш ва қулай ишбилармонлик муҳитида «Янги Ренессанс»: Ўзбекистон ушбу мақсадларга эришиш учун тажриба алмашишга тайёр» – дея эътибор қаратди Euronews телеканали Focus репортажи ва мақоласида.

Тадбир Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган йиллик анжуман билан бир вақтда ташкил этилди.

«Қадимий шаҳарлари Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган замонавий Ўзбекистонда амалий санъат дурдоналарининг кенг тўплами, жумладан кўплаб монументал меъморчилик, миллий либослар, қўлёзма китоблар сақланиб қолган. Бугунги кунда бу мерос барчани, айниқса замонавий ўзбек рассомлари ва санъаткорларини авангард рангтасвирдан тортиб, кинематографиягача бўлган санъатнинг турли йўналишларида илҳомлантирмоқда», — деб ёзади Euronews.

Қайд этилишича, ҳар иккала конференция ўтказиладиган жой – Enter Engineering Pte миллий компанияси томонидан бор-йўғи 40 кун ичида қурилган. Улкан ультразамонавий, юқори технологияларга эга тадбирлар зали Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолиси бўлган мамлакатдаги янгиланишлар рамзидек туюлади. 300 дан ортиқ хорижий бизнес ҳамкорлар, агентликлар, кўп тармоқли молия институтлари вакиллари 50 дан ортиқ алоҳида муҳокама ва сессияларда вазиятни баҳолаш учун минбарга чиқишди.

Ҳамкорлар ташаббуслари ҳафталиги якунлари ҳақида батафсил маълумотни веб-сайтдан олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг