Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санжар Машриқий

Худодан сўраб, бекор ётма! (арман халқ мақоли)

Эртага Қозоғистон ва Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтади. Улар ҳақида нималарни билиш керак?

Эртага Қозоғистон ва Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтади. Улар ҳақида нималарни билиш керак?

Фото:«Азаттик»

10 январга белгиланган Қозоғистон парламент сайловлари Марказий Осиё сиёсатида муҳим рол ўйнаши айтилмоқда. Ҳукмрон «Нур Отан» партияси парламентнинг қуйи палатаси - Можилисда ўзининг устун мавқеини сақлаб қолишга тайёр, мухолифат партиялари рамзий ютуқларга эришиши мумкин. Қозоғистондаги сайловлар билан бир кунда Қирғизистонда ҳам президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 

Қирғизистонда янги президент ким бўлади?

Аскар Акаевич Акаев - 1944 йил 10 ноябрда туғилган. 1990 йилдан 2005 йилгача Қирғизистон Республикаси президенти бўлган. 2005 йил мартидаги «Лола инқилоби»да ҳокимиятдан ағдарилган.

«Лола инқилоби» ёки «биринчи қирғиз инқилоби» Қирғизистон Президенти Аскар Акаевни лавозимидан ағдарган революция саналади. Инқилоб 2005 йил 27 феврал ва 13 мартдаги парламент сайловларидан сўнг бошланган. Инқилобчилар Акаев, унинг оиласи ва тарафдорларини коррупция ва авторитаризмда айблашган. Акаев Қозоғистонга, сўнгра Россияга қочиб кетган. 

Ишенбай Дюшенбиевич Кадирбеков 2005 йил 24 мартидан 25 мартига қадар 1 кун давомида Қирғизистон Республикаси президенти лавозимини бажарувчиси бўлган. 25 март куни лавозимни Курманбек Бакиевга топширган.

Қурманбек Бакиев Салиевич 2005 йил 25 мартидан 14 августигача Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, 2005 йил 14 августидан 2010 йил 7 апрелигача Қирғизистон президенти бўлган. «Апрел инқилоби» сабабли у ҳам мамлакатдан қочиб кетган.

Бакиевдан сўнг раҳбарликка келган Роза Отунбаева Исаковна қирғизистонлик дипломат ва сиёсатчи, Марказий Осиёнинг биринчи аёл давлат раҳбари бўлди. 2010 йил 3 июлда қасамёд қабул қилди. У илгари ташқи ишлар вазири ва Қирғизистон социал-демократик партияси парламент фракциясининг раҳбари бўлиб ишлаган.

Собиқ президентнинг ватани бўлган Жалолободда Қурманбек Бакиевни қўллаб-қувватлашга қаратилган шиддатли намойишлар давом этар экан, 2010 йил 19 майда вақтинчалик ҳукумат томонидан сайловлар 2011 йилга қолдирилиши ва Отунбоева президент этиб тайинлангани эълон қилинди. Қирғизистоннинг янги конституцияси бўйича ўтказилган референдумдан сўнг у 2010 йил 3 июлда қасамёд қабул қилди. Аммо Отунбоева янги конституция билан 2011 йилги президентлик сайловларида қатнашишни тақиқлаган. Унинг ваколат муддати 2011 йил 31 декабрда тугаган. Референдум 90 фоиздан кўпроқ овоз билан қўллаб-қувватланди.

2020 йил октябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб, амалдаги президентнинг истеъфосини талаб қилинди. Қирғизистон парламент сайловлари давомида Жээнбековга яқин бўлган бир нечта партиялар овоз сотиб олганликда айбланди. 6 октябр, сешанба куни эрта тонгда намойишчилар Бишкек марказидаги Ала-Тоо майдони устидан назоратни ўз қўлларига олишди, шунингдек, Оқ уй ва Олий Кенгаш биноларини эгаллашди. 6 октябрда норозилик намойишлари фонида Марказий сайлов комиссияси парламент сайловлари натижаларини бекор қилди. Жээнбеков давлат тўнтаришига дуч келганини даъво қилди.

Президентнинг веб-сайтида 8 октябр куни эълон қилинган мурожаатида Жээнбеков: «Биз қонунийлик йўлига қайтганимиздан сўнг, Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимини тарк этишга тайёрман», деб эълон қилди. Бироқ ўша куни, аксинча, барча кўрсатмаларга қарамай, Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Қирғизистон армиясини кўчаларга жойлаштиришга буйруқ берди.

Жеенбеков 2020 йил 15 октябрда истеъфога чиқди.

Эртага Қирғизистон республикасида президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 2020 йил 14 ноябр ҳолатига кўра 63 киши номзод бўлиш учун ариза топширган. 4 декабргача ўз номзодларини қўллаб-қувватлаш учун 30000 имзо тўплашлари ва овоз бериш учун 11.830 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни тўлашлари керак эди. 4 декабр куни Сайлов бўйича Марказий Қўмита тасдиқланган 19 номзоднинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар:

  • Аймен Касенов
  • Бабур Толбаев
  • Адахoн Мадумаров
  • Садир Жапаров
  • Равшан Жээнбеков
  • Рашид Тагаев
  • Элдар Абакиров
  • Женишбек Байгуттиев
  • Арстанбек Абдылдаев
  • Курсан Асанов
  • Бактибек Калмаматов
  • Миктибек Арстанбек
  • Абдил Сегизбаев
  • Улукбек Кочкоров
  • Кубан Чороев
  • Канибек Иманалиев
  • Имамидин Ташов
  • Клара Сооронкулова
  • Канатбек Исаев

Хабарларга кўра, декабр ойи охирида «Газпром Қирғизистон»нинг «Ошгаз» филиали директори Рашид Тагаев президентлик пойгасидан чиқиб кетган. Тўртта номзод - Адахон Мадумаров, Клара Сооронқулова, Канат Исаев ва Канйбек Иманалиев - 10 январ куни бўлиб ўтган сайловлар иккинчи босқичга ўтиши керак бўлган тақдирда битта номзод ортида бирлашишга қарор қилишган.

Қирғизистон Конституциясига биноан номзод ғалаба қозониш учун берилган овозларнинг ярмидан кўпини олиши керак; агар бирон бир номзод бу 50 фоизли чегарани забт эта олмаса, иккинчи босқичда энг яхши овоз тўплаган икки даъвогар ўзаро дуч келади. Шуни айтиб ўтиш керакки, Адахон Мадумаров, Клара Сооронқулова, Канат Исаев ва Канибек Иманалиевлар Жапаров тарафдорлари эмас.

Мадумаров, шубҳасиз, Жапаровдан кейинги энг яқин номзод, дейди The Diplomat.  Сооронқулова президентликка номзодини қўйган ягона аёл ва Олий суд конституциявий палатасининг собиқ судяси. Канат Исаевнинг ҳам имкониятлари ёмон баҳоланмайди. У Қирғизистон партиясининг етакчиси, 4 октабр куни бекор қилинган парламент сайловларида парламент ўринлардан эгаллашга муваффақ бўлган тўрт партиядан бири. У 13 октябрда худди Жапаров бош вазир бўлганидек Қирғизистон парламентининг спикери этиб сайланди. 15 октябрда Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанда, Исаев спикер сифатида техник жиҳатдан навбатда эди ва президент вазифасини бажарувчига айланиши керак эди. Аммо у бу лавозимга ўтмади.  Унинг ўрнини Жапаров эгаллади.

«The Diplomat»маълумотларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Қора-Сув туманида яшовчилар Жапаровга овоз бериш учун қўрқитилаётгани ҳақидаги даъволар мавжуд.

Қирғизистон президентлари амалдаги конституцияга биноан олти йиллик муддатларда ишлайди, аммо референдум масаласи ва конституциянинг потенциал қайта ёзилишини ҳисобга олган ҳолда, келажак жуда ноаниқ. Ундфан ташқари Қирғизистон президентлик борасада беқарор муҳитга эга. Сайлов натижалари яқин келажакда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларига катта таъсир қилиши шубҳасиздир.

Қозоғистон: «Нур Отан»ни ким енголади?

Қозоғистонда 2019 йил март ойида Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққандан кейин мамлакат ҳали ҳам сиёсий нотинч вазиятда, деб ҳисоблайди мутахассислар. Ҳокимиятнинг ўтиш босқичи Қозоғистон миллий сиёсати йўналиши, Назарбоевлар оиласининг келажаги ва бошқа муҳим иқтисодий ва сиёсий манфаатлар тўғрисида саволлар туғдирди, шунингдек, Назарбоев танлаган вориси - Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг истиқболлари ҳам айни парламент билан узвий боғлиқлигини унутмаслигимиз керак. Шу нуқтаи назардан, сайловлар ўтиш жараёнидаги яна бир бор муҳимлигини англашимиз мумкин.

Яқинлашиб келаётган сайловлар янги ҳукуматнинг тайинланишига туртки бериши мумкин - бу Токаев даврида биринчиси бўлади, деб ёзди Бенжамин Годвин. Бош вазир Асқар Мамин ва «Самрук-Казйна» миллий фаровонлик жамғармаси раиси Ахметжан Ессимов каби қатор юқори мартабали сиёсий арбоблар сайловлар учун партиялар рўйхатига киритилган. Бу шуни кўрсатадики, улар сайловдан кейин бир мунча вақт ўз вазифаларини тарк этишлари мумкин, эҳтимол мажлис депутатлари олган прокуратура дахлсизлигидан фойдаланиш учун ўринларни эгаллаб олишлари мумкин. «The Diplomat»нашри маълумотларига асосланадиган бўлсак, қуйидагилар «Нур Отан» партияси номидан рўйхатдан ўтган.

  • Асқар Мамин, бош вазир;
  • Ерали Туғжанов, бош вазир ўринбосари;
  • Ахметжан Ессимов, Самрук-Казйна Миллий фаровонлик жамғармаси раиси;
  • Ерлан Кошанов, президент маъмурияти раҳбари
  • Тамара Дуйсенова, президентнинг ёрдамчиси;
  • Берик Камалиев, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича вице-вазир;
  • Бауйржан Баибек, «Нур Отан» раисининг биринчи ўринбосари;
  • Юрий Жулин, «Нур Отан» ижроия бошқаруви директори ўринбосари.

Дастлаб Токаев Назарбоевнинг асосий шериклари ва оила аъзолари қуршовида эди. 2020 йил май ойида Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоева Сенат спикери лавозимидан озод қилиниб, жорий парламент сайловларида «Нур Отан» партиясидан парламент депутатлиги учун кўрсатилди.

«Назарбоев «Нур Отан» партияси ва тўққиз нафар депутатни тайинлайдиган консултатив орган - Халқ йиғилиши орқали Мажилисга ким киришини назорат қилиши ҳисобга олиш зарур», - дейди Бенжамин Годвин.

Янги ривожланиш босқичида қозоқ парламенти Марказий Осиё сиёсатида жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. «Нур Отан» партиясининг амалдаги ҳукумронлиги ва янги сайловларда собиқ элбошининг қизи иштирок этаётгани ҳам сайловларга янада ўзгача тус бериши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг