Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон элчихонаси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди

Қозоғистон элчихонаси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди

Кеча, 23 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга кенг миқёсли тошқинлар оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этган.

Ўз навбатида, Қозоғистон раҳбари қардошлик кўмаги ва бирдамлиги учун Ўзбекистон президенти ҳамда халқига миннатдорлик билдирган.

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам мамлакатимиз халқи ва раҳбариятига ташаккур билдирган ҳолда баёнот тарқатди.

«Элчихона Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг миннатдорлик сўзларига қўшилиб, иттифоқчи давлат сифатида кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон президенти администрацияси ва ҳукуматига ташаккур изҳор этади, ўзбек халқининг бағрикенглигини алоҳида эътироф этади», – дейилади баёнотда.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда кузатилган кенг кўламли сув тошқинларини Қ.Тўқаев мамлакатда сўнгги 80 йилда юз берган энг йирик офат деб атади.

20 апрель куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ қўшни давлатда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига 15 та катта юк ҳажмли автоуловларда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг