Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада сайловлар арафасида ўлдириб кетилган номзодлар сони 17 нафарга етди

Мексикада сайловлар арафасида ўлдириб кетилган номзодлар сони 17 нафарга етди

Фото: DNyuz

19 апрел куни Мексикада шаҳар ҳокимлигига икки номзод қотиллик қурбони бўлди, бу ҳақда хориж матбуот ёзмоқда.

Associated Press ёзишича, Мексикада 2 июндаги сайловлар арафасида ўлдириб кетилган номзодлар сони 17 нафарга етди.

Номзодлардан бири чегарадаги Тамаулипас штатида ўлдирилган. Ноэ Рамос Ферретис Мексикани 2000 йилгача бошқарган мухолифатдаги Миллий ҳаракат партияси ва Институцион-инқилобий партия коалициясидан номзодини қўйиб, Сюдад-Манте шаҳри мэри бўлиш учун курашаётганди.

Ҳокимлик учун номзодларнинг иккинчисининг жасади жанубий Оахака штатида, бедарак йўқолгани эълон қилинганининг эртаси куни топилган. Алберто Гарсиа Оахака штатининг Сан-Хосе-Индепенденсия шаҳри мэри бўлишга номзод эди.

Ноэ Рамос Ферретис ва Алберто Гарсиа

Оахака прокуратураси баёнотига кўра, Гарсианинг танаси ушбу шаҳар яқинидаги сув омбори оролида топилган, текширувлар у ўласи қилиб дўппосланганини кўрсатмоқда. Илгари бу ҳудудда гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи тўдалар фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг