ДХХ раиси Қозонга боради
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов 23 сентябрь куни Қозон шаҳрига боради.
ДХХ раиси у ерда бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик ва разведка хизмати раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида қатнашади.
Форум ишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан делегациялар қатнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter