Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Фото: ДСҚ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли қарорига асосан Файзибаев Алимжан Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. 

А.Файзибаев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг