Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Беларуснинг ШҲТ аъзога айланиши бўйича якуний тўхтамга келинмаган» – Нуримбетов

 «Беларуснинг ШҲТ аъзога айланиши бўйича якуний тўхтамга келинмаган» – Нуримбетов

Айрим хорижий нашрларда Беларусь Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида ташкилот аъзосига айланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ушбу хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Нуримбетовнинг айтишича, Беларусь июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган. Бироқ якуний тўхтамга келинмаган.

«Ҳозирда ушбу масала 8 та аъзо давлатлар томонидан ўрганилмоқда, бироқ якуний тўхтамга келинмади. Мавзу ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг 10-14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган.

Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд саммитида ушбу давлатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш процедурасини бошлаш тўғрисидаги давлат раҳбарлари қарорини қабул қилиниши мумкин дегани. Бироқ бу қарор ушбу мамлакатнинг дарҳол ШҲТга аъзо бўлишини англатмайди.

Тажриба шуни кўрсатадики, бундай жараён, одатда, ўртача икки йил давом этади. Чунки номзод давлат қатор мажбуриятларни бажариши лозим ва бу эса муайян вақтни талаб этади», – дея таъкидлади миллий координатор.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг