Атом электр станцияси қурилиши дирекциясига раҳбар тайинланди
Отабек Аманов Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат АЭС қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа Россиянинг «Росатом» корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси 2028 йилда ишга туширилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter