АҚШнинг ядро доктринаси инсониятни йўқ қилиб юбориши мумкин
![АҚШнинг ядро доктринаси инсониятни йўқ қилиб юбориши мумкин](https://static.xabaruz.com/crop/5/8/720_460_95_588568701.jpg)
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг ядро доктринаси инсониятни ҳалокатга яқинлаштиришини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«АҚШнинг ядровий доктринаси ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага зид равишда ядровий қуролга қаттиқ боғланиб қолган, бу эса инсоният таназзулини яқинлаштиради. Ҳозир биз 1953 йилдан буён ҳалокат соатига жуда яқин келганимиз», — дея ёзади у «Twitter»даги саҳифасида.
Жума куни Пентагон АҚШнинг ядровий доктринасини эълон қилди, унда Россия ядровий кучларининг ривожланишига катта эътибор қаратилган. Бошқа потенциал таҳдидлар орасида Эрон, КХДР ва Хитой ҳам тилга олинган. Пентагон АҚШнинг саъй-ҳаракатлари кам қувватли ядро қуролларини ишлаб чиқаришга қаратилишини эълон қилди. Бундан ташқари, доктринада АҚШ ўзининг ядровий кучларини модернизация қилиш ва «ядровий учлик» (қитъалараро ракеталар, стратегик сувости кемалари ва бомбардимончи самолётлар) элементларини ривожлантиришга маблағ сарфлашда давом этиши таъкидланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter