Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистон божхоначиларига замонавий кўрик мажмуаларини тақдим қилди

АҚШ Ўзбекистон божхоначиларига замонавий кўрик мажмуаларини тақдим қилди

АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона СТ-40 кўрик мажмуаси тақдим қилинди.

Замонавий ускуналарни топшириш маросимида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник бошчилигидаги делегация қатнашди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, АҚШ элчиси кўрик ускуналари чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда асқотишини таъкидлаган.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

АҚШ вакиллари Божхона қўмитаси учун устувор ҳисобланган йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини билдирган. Жумладан, АҚШнинг Қуролсизлантириш ва уларнинг тарқалишини олдини олиш фонди лойиҳа бошқарувчиси Д.Хирш келгусида қўмита учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини айтган.

Маълумот ўрнида, жорий йил 18-19 апрель кунлари Божхона институтида EXBS дастури томонидан божхоначилар учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилади.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Самарқанд аэропорти чегара-божхона постига саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг