Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳрини ҳалиям собиқ ҳоким «бошқаряптими»?

Андижон шаҳрини ҳалиям собиқ ҳоким «бошқаряптими»?

Андижон вилоятининг расмий веб-сайтидаги маълумотга асосланилса, Андижон шаҳар ҳокими ҳамон ўзгармаган, Баҳром Ҳайдаров уни «бошқаряпти» (скриншотга қаранг).

Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати яхши ишламагани учун сайтдаги жуда кўплаб хабарлар эски, янгиланмаган.

Айнан олиб борилаётган очиқлик сиёсати юзасидан ишларни етарли ташкил этмагани, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларни тизимли йўлга қўймагани учун Андижон шаҳри ҳокими Б.Ҳайдаров ҳукумат томонидан огоҳлантирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ғафуржон Абдураҳмонов Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди.

Шаҳарнинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров катта миқдорда пул ўзлаштиришда айбланган, кейинроқ процессуал тартибда ушланган ва қамоққа олинган эди. Аммо қамоққа олинган кунлари ҳам бир неча муҳим ҳужжатларга имзо қўйгани Xabar.uz эътиборини тортганди.

Адлия вазирлиги электрон шахсий кабинети орқали ҳокимият вакили ҳоким номидан имзо қўйгани ва шахсий кабинет блокланганини билдирган. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура ўрганмоқда.

Кейинроқ янги ҳоким юқорида имзоланган барча ҳужжатларни бекор қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг