Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов: «Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди»

Алишер Усмонов: «Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди»

Россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов «Forbes Россия»  журналига интервью берди. 

Усмонов Шавкат Мирзиёев ҳақида гапираркан, унинг Марказий Осиёдаги давлатларни бирлаштирганини алоҳида таъкидлаган. 

«Биринчидан, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Буни минтақадаги барча давлат етакчилари тан олди. Бу муҳим. Аввалги бошқарув даврида қардош Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари миналаштирилган эди. Ўзбекистон позицияси туфайли тинчликка эришилди. Иккинчидан президент Вашингтон билан худди Москва каби дўстликни йўлга қўйди. Учинчидан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муҳим ролни бажаришни бошлади» деган миллиадер.

Шунингдек, Усмонов бизнесини бирорта акционерларга қолдирмоқчи. «Бизнес қилишни билмайдиган болаларга уни топширишнинг нима кераги бор. Меросни пул сифатида қолдиришим мумкин», деган у. Лекин айнан кимга қолдиришини айтмаган.

Тошкентдаги ислом цивилизацияси марказига 550 млн. фунт-стерлингни хайрия қилганини айтган. 

У ўзининг хайрия ва эҳсонларидан, айниқса, самара бераётганларидан роҳатланишини айтган. «Россияда илк марта бионик имплантлар қўйилиши натижасида одамлар кўра бошлашди», деган миллиардер. У нафақат Ўзбекистонда, балки Татаристон ва Қозоғистонда ҳам масжидлар қураётганини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг