«Гордонни узр сўрашга мажбур қилиш керак» — Алишер Қодиров жиддий айбловга муносабат билдирди
Украиналик блогер Дмитрий Гордон Леонид Невзлин билан суҳбатида Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақида маълумот берди.
Ушбу жиддий айбловга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров ўзининг телеграм канали орқали муносабат билдирди.
«Бу асоссиз ва масъулиятсиз эълонни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
Ўзбекистон рус агрессиясини ҳеч қандай шаклда қўллаб-қувватламаслигини, музокаралар ва ҳудудий яхлитликни қўллаб-қувватлайдиган бетараф позициясини фуқароларимиз ҳам бутун дунё ҳам жуда яхши тушуниб бўлди.
Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари бу туҳматни расман рад этиши ва Гордонни узр сўрашга мажбур қилиши керак», деди у ўз муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу суҳбат кеча, 26 октябр куни эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter