Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абу Даби валиаҳди Ўзбекистон халқини муборакбод этди

Абу Даби валиаҳди Ўзбекистон халқини муборакбод этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Абу Даби валиаҳди Амирликлар халқи номидан дўст Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Томонлар 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасидаги ишларнинг амалий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Куни кеча Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда қувват 100 МВтли илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бундан ташқари, энергетика тармоғида яна олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Турли тармоқларда умумий қиймати 5 миллиард долларлик 15 та инвестиция лойиҳасини илгари суриш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарув соҳасида кадрлар, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасида қатор муҳим дастурлар, гуманитар алмашинув лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Афғонистондаги вазият ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг