Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация эртага Остонага боради
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2 ноябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, аниқ йўналишлардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter