Абдулазиз Комилов Душанбега боради
![Абдулазиз Комилов Душанбега боради](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3256700964.jpg)
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йилнинг 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, тадбирда ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг МДҲ иштирокчи давлатлар раҳбарлари бўлажак мажлиси кун тартибини муҳокама қилиши, шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter