Абдулазиз Комилов АҚШда БМТ Бош котиби билан учрашди
Амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2022 йилнинг 6 июль куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамфа барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.
Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.
«А.Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади», дейилади ТИВ хабарида.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter