Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
АҚШ пойтахти Вашингтонда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар берди.
АҚШ давлат котиби билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва бу йил икки мамлакат дипломатик муносабатларининг 30 йиллигини нишонлаш масалалари кўриб чиқилди.
Котиб Ўзбекистонда давом этаётган ислоҳотларни, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократияни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. Блинкен шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда муносабатларни яхшилаш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади ва икки мамлакатнинг C5 + 1 минтақавий дипломатик платформаси орқали фаол ҳамкорлигини таъкидлади. Котиб ташқи ишлар вазирига Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter