2000 йилдан буён дунё бўйича муҳожирларнинг сони 49 фоизга ўсди
2000 йилдан бери дунёдаги муҳожирлар сони 49 фоизга ўсди, бу аҳолининг табиий ўсишидан икки баробар ортиқ. Мазкур кўрсаткич 23 фоизни ташкил этади ва келажакда одамлар ҳаракатининг миқёси фақат ўсади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботида эълон қилинди, дея ёзмоқда «ТАСС».
Гутерриш Халқаро миграция ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 258 миллионга яқин муҳожир мавжуд эканини эсга олди. «БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2000 йилдан бери мигрантларнинг умумий сони 49 фоизга ўсди ва аҳолининг табиий ўсиши 23 фоизни ташкил этди. Натижада, миграциянинг дунё аҳолиси сонидаги улуши 2,8 фоиздан 3,4 фоизгача ошди. Иқлим ўзгаришининг таъсири ва шу каби бошқа омиллар билан биргаликда демографик тенденциялар келажакда миграцияни янада оширади», дейди бош котиб.
У БМТнинг 2018 йил учун устувор йўналишдаги асосий вазифаси сифатида хавфсиз, тартибли ва мунтазам равишда кўчиб ўтиш бўйича глобал келишув қабул қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига қаранганда, мазкур тушунчадан келиб чиқадиган таваккалчиликларни камайтиришга муккасидан кетиш ўрнига миграциядан имкони борича манфаатли фойдаланиш, ҳозирги пайтда халқаро ҳамжамият олдида турган муҳим масалалардан ҳисобланади.
— Давлатлар халқаро ҳуқуқнинг турли соҳаларида, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида асосий воситалар ва стандартларни яратиш ва яқин ўтмишда бир неча декларация ва келишувларни қабул қилиш билан боғлиқ кўплаб мажбуриятларни олди. Сиёсий қарорлар қабул қилиш тезлиги кўпинча аъзо давлатларнинг амбицияларига мос келмайди. Шартнома бу бўшлиқни бартараф этиш учун имкониятдир, — деди Бош котиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter