Эй инсон, нега азиз жонингга қасд қиласан?!
Ҳар 40 сонияда бир одам ўз ҳаётига ўзи нуқта қўяди. Дунё бўйлаб бир йил давомида ўртача 800 000 киши жонига қасд қилади. Бу йирик бир шаҳар аҳолисининг ёппасига қирилиши билан баробар...
Бирор-бир дин йўқки, инсоннинг ўз жонига қасд қилишини қаттиқ қораламаса, бирор жамият йўқки, бунга қарши курашмаса. Лекин шунча уринишларга қарамай умрига ўз қўли билан якун ясаётганлар сони ортгандан-ортиб бормоқда. Яна бу йўлни тутганларнинг аксарияти катта ҳаётга эндигина қадам ташлаётган ёшлар эканлиги, уларнинг ўлимида айнан ўз жонига қасд қилиш иккинчи йирик сабаб эканлиги икки карра ачинарли. Энг қизиғи, бу аянчли ҳолат ривожланган давлатларда урчиётгани ҳеч бир мантиққа сиғмайди.
Ўз жонига қасд қилиш — ихтиёрий равишда ўз ҳаётига нуқта қўйиш икки синфга бўлинади. Чин ўз жонига қасд қилишда бунга узоқ тайёргарлик кўрилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга оширилади. Псевдо, яъни сохта актда эса инсон маълум бир сабабга кўра тўсатдан шу фикрга келади ва ўзини идора қилишни тўхтатиб, ҳаётига зомин бўлади.
Одамни бундай даҳшатли ҳаракатга ундовчи сабаблар жуда кўп. Улар орасида тушкунлик, оилавий можаролар, руҳий ёхуд тузалмас касалликлар, иқтисодий муаммолар, зўравонлик қурбони бўлиш, ўсмирликдаги тегманозиклик каби омиллар етакчилик қилади.
Дунё мамлакатларида бу муаммо турлича тарқалган. Юқорида таъкидланганидек, давлатнинг иқтисодий фаровонлиги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кам бўлишини англатмайди, аксинча, Япония, Жанубий Корея каби ривожланган давлатларда бу муаммонинг урчиганлиги таажжубланарли ҳол. Шунингдек, кўплаб мусулмон мамлакатларида бу борадаги кўрсаткичларнинг пастлигини ҳам ишонарли деб бўлмайди. Чунки ислом дини ўз жонига қасд қилишни қаттиқ қоралайди, шу боис бундай ҳолат содир этилган тақдирда ҳам кўп ҳолларда сир тутилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2012 йилги маълумотларига кўра давлатлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари жадвали қуйидагича бўлган (wikipedia.org маълумотлари):
№ |
Давлат |
2012 йил давомида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари |
2012 йил давомида ҳар 100 000 киши орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари |
2000 йил давомида ҳар 100 000 киши орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари |
1 |
277 (72/205) |
44,2 |
48,3 |
|
2 |
Корея Республикаси |
17908 (5755/12153) |
28,9 |
13,8 |
3 |
6170 (1446/4724) |
28,8 |
52,7 |
|
4 |
1007 (177/830) |
28,2 |
44,9 |
|
5 |
145 (32/114) |
27,8 |
19,8 |
|
6 |
4360 (1639/2721) |
27,4 |
24,6 |
|
7 |
5572 (2468/3104) |
24,9 |
33,5 |
|
8 |
7228 (2445/4783) |
24,9 |
23,8 |
|
9 |
3912 (788/3123) |
23,8 |
37,6 |
|
10 |
1617 (401/1216) |
23,1 |
19,6 |
|
11 |
Ҳиндистон |
258075 (99977/158098) |
21,1 |
23,3 |
12 |
1470 (443/1027) |
19,8 |
20,8 |
|
13 |
Туркманистон |
1003 (197/806) |
19,6 |
15,2 |
14 |
31997 (5781/26216) |
19,5 |
35,0 |
|
15 |
4323 (1278/3045) |
19,5 |
18,6 |
|
16 |
2519 (567/1952) |
19,1 |
25,7 |
|
17 |
29442 (8554/20888) |
18,5 |
18,8 |
|
86 |
2184 (538/1646) |
8,5 |
10,4 |
|
168 |
33 (12/21) |
0,9 |
1,4 |
|
169 |
43 (14/29) |
0,9 |
1,7 |
|
170 |
Саудия Арабистони |
98 (19/78) |
0,4 |
0,6 |
171 |
77 (22/55) |
0,4 |
0,5 |
Ўзбекистон ушбу рўйхатда юқори ўринларни банд қилмаган бўлса-да, бу муаммога жиддий қарашга тўла асос бор. Чунки бизда ҳам ўз жонига қасд қилувчилар камайганини эътироф этсак-да, уларнинг ўртача ёши кичрайиб бормоқда.
Ёшларнинг бу оғир қарорга келаётгани дунё ҳамжамиятини чуқур ўйга толдираяпти. Охирги йилларда ижтимоий тармоқларда суицидга чақириқлар, ўзини виртуал олам қаҳрамонига айлантиришга уриниш, узоқдаги нияти бузуқ шахслар таъсирига тушиб қолиш каби жиддий хавфлар кучайиб бормоқда. Айниқса Россия, Украина каби давлатларда турли ўйинларга виртуал қарамлик ортидан ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпаймоқдаки, бунинг ўзи алоҳида мавзу.
Ушбу муаммога қарши кураш маълум бир оиланинг эмас, бутун жамиятнинг, давлатнинг муҳим вазифасидир. Чунки мана шу мақолани ўқиб чиққунингизча дунёда камида ўн инсон ўз жонига қасд қилиб улгурди.
Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии
Вход
Заходите через социальные сети
FacebookTwitter