Зилзила ҳақида маълумот берувчи мобиль илова яратилади
«Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4794, 30.07.2020 й) қабул қилинди.
Қарор билан:
- сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хафвсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди.
Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди.
Қарорга кўра:
- 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;
- 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ:
- 2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади.
- 2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.
Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter