Зеленский: «Уруш тугашига оз қолди»
Курск операцияси бошлангандан сўнг, Россия ҳукумати Украина Қуролли кучлари ушбу ҳудуддан чиқариб юборилмагунча, Украина билан тинчлик музокараларини бекор қилди. Бироқ, Владимир Зеленский урушнинг охири ҳамма ўйлагандан ҳам яқинроқ, деб ҳисоблайди.
Бир кун аввал АҚШга борган Украина президенти ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг тугаши ўйлагандан ҳам яқинроқ эканини айтди.
«Менимча, биз ўйлагандан кўра тинчликка яқинроқмиз. Уруш тугашига оз қолди. Биз фақат жуда кучли бўлишимиз керак», — деди Зеленский.
Унинг фикрича, Украина фақат «кучли позиция» билан Россия президенти Владимир Путинни можарони тугатишга ундаши мумкин.
Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси арафасида АҚШга борди. Украина президенти шунингдек, Жо Байден ва АҚШ президентлигига номзодлар — Камала Харрис ва Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирган. Уларнинг барчасига ўзининг «ғалаба режаси»ни тақдим этишни режалаштирган.
Кремль Зеленскийнинг «ғалаба режаси» ҳақида ҳали изоҳ бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter