Зеленский Украина нимага муҳтожлигини айтди
Президент Владимир Зеленский Украина ўз ҳудудини Россия ҳаво ҳужумларидан тўлиқ ҳимоялаш учун 25 та Patriot зенит-ракета комплексига муҳтожлигини айтди.
«Бизда қанча Patriot тизими борлигини айтмайман. Айтадиганим: Украинанинг бутун ҳудудини келажакда ҳимоялаш учун 25 та Patriot тизими керак бўлади. Мен бу ерда ҳеч қандай сирни кўрмаяпман, чунки бизнинг барча ҳамкорларимиз буни аллақачон яхши билишади, улар ҳатто тегишли тизимларни ўрнатиш ва ҳаракат қилиш керак бўлган нуқталарни ҳам билишади», деди у шанба оқшомидаги телемарафонда.
Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа учун ракеталар захираси борми ва энергетика тизими «тўлиқ яксон қилиниши» хавфи борми деган саволларга жавоб берар экан, Зеленский шундай деди: «Биз кўплаб энергия объектларини ҳаво мудофааси ва бошқа мудофаа воситалари билан ҳимоя қила олдик. Аммо, афсуски, бу ҳимоя тизимларида ишламайдиган ракеталар мавжуд. Ва бу ерда фақат Patriot тизими ёрдам бериши мумкин».
«Бизда бугун ҳаво ҳужумидан мудофаа захиралари бор, аммо мен эртага нима бўлишини ўйлашимиз керак деб ҳисоблайман. Агар улар ўтган ойдагидек ҳар куни зарба беришса, бизда ракеталар етарли бўлмаслиги мумкин ва буни ҳамкорларимиз билишади», — дея Зеленский сўзларини келтиради «Украинска правда» нашри.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter