Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский олдиндаги энг қийин «жанг» ҳақида гапирди

Зеленский олдиндаги энг қийин «жанг» ҳақида гапирди

Фото: «AA»

Украиналиклар ўз давлатларининг мустақиллигини ҳимоя қилмоқдалар, аммо ғалаба йўли ҳали олдинда ва бу осон эмас. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский саккиз ойлик уруш оқибатлари бўйича ўз мурожаатида айтиб ўтди.

«Биз мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилдик. Россия буни ўзгартира олмайди. Биз босқичма-босқич Украина ерларини озод қиляпмиз. Ҳозир Донбасс, Харков, Херсон тилга олинмоқда. Лекин Запорожье вилояти ва Қримга ҳам навбат келади. Вақти келиб, бутун Украина озод бўлади», — деди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Россия «бундан кейин ҳеч қачон кимгадир нимадир буюришга қодир субъект бўлмайди».

Зеленский, шунингдек, яқинлашиб келаётган қиш Украина тарихидаги энг қийини бўлишини таъкидлади.

«Биз бу қишдан ўтишимиз керак. Давлат учун зарур бўлган натижага эришиш учун куз, қиш ва баҳорда ишнинг зарур қисмини бажариш лозим», деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг