Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский: «Бунақа амалдорлар ё ўз ихтиёри билан ариза ёзиб бўшасин ёки қочиб кетсин»

Зеленский: «Бунақа амалдорлар ё ўз ихтиёри билан ариза ёзиб бўшасин ёки қочиб кетсин»

Фото: «РИА Новости»

Украина президенти Владимир Зеленский ИИВ раҳбари Арсен Аваковдан вазирликнинг Днепр вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбари, генерал Виталий Глуховерни зудлик билан ишдан бўшатишни талаб қилди. Бу ҳақдаги хабар президентнинг «Facebook»даги саҳифасида бугун пайдо бўлди.

Зеленский, шунингдек, Давлат тергов идораси раҳбари Роман Трубага аниқланган далиллар асосида суриштирув бошлашни топширди.

Украина президенти амалдорлар учун жазодан қутулиб қолиш батамом тугаганини таъкидлади. Зеленский бунақа давлат хизматчиларини «ўз айбига иқрор бўлиш, ишдан бўшаш ёки қочиб кетиш»га чақирди.

ИИВнинг Днепр бошқармаси раҳбари ишдан олинишига 2018 йили олиниб кейин интернетда тарқаб кетган видео сабабчи бўлган. Унда йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахснинг машинасини тўхтатган полициячиларни ушлаш (!) учун КОРД махсус бўлинмаси етиб келган. Спецназчилар полициячиларни Глуховернинг кабинетига олиб киришади, бу ерда генерал уларга «тарбиявий соат» ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг