Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленскийнинг маслаҳатчиси уруш қачон тугашини айтди

Зеленскийнинг маслаҳатчиси уруш қачон тугашини айтди

Украина президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк журналистлар билан ўтказилган телемарафонида уруш 2024 йилгача тугашини айтди.

Шу билан бирга, амалдор Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми натижалари олинмагунча якуний прогнозлар қилишдан тийилишга чақирган.

«Келинг, Қуролли Кучларимиз натижаларини кутайлик, кейин эса режалаштиришни бошлаймиз», — дейди Подоляк.

Aввалроқ Подоляк россиялик аскарларни максимал даражада йўқ қилиш Украина Қуролли кучларининг Россия қуролли кучларига психологик босимни оширишга қаратилган мақсадларидан бири деб атаган. 

Россия президенти Украинанинг қарши ҳужумига баҳо бериб, Киев томони катта йўқотишларга учраганини иддао қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг