«Загран паспорт»ни ДХМ орқали бериш бошланди
Жорий йилнинг 1 январь кунидан бошлаб ўзбекистонликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, хорижга чиқиш ва биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Бундан аввал ушбу тўлов БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).
2022 йил охирига қадар барча Давлат хизматлари марказларида бундай имкониятни босқичма-босқич яратиш режалаштирилган.
Давлат хизматлари марказларида хизматлар экстратерриториаллик тамойили асосида (рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар) кўрсатилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter