«Юзингни камерага тут» — Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда
Хитой ҳукумати янги лойиҳани синаяпти, хабарларга кўра, бу интернетдаги цензурани анча юқори босқичга кўтаради.
850 миллиондан ортиқ хитойликлар интернетга киришда аввал юзларини камерага тутиб олишларига тўғри келади.
Телекоммуникация компанияларидан ўз мижозларининг юзларини сканерлаш талаб қилинади. Бу янги телефон сотиб олиб, интернетга киришда авторизация учун керак. Ҳукумат телеком-компаниялар зиммасига юклаётган бу нарса — цензуранинг бир тури, дейишмоқда Ғарб журналистлари.
Хитой бир нарсага киришдими — пайсалга солиб ўтирмайди: юзни сканерлаш орқали интернетга кириш амалиёти 2019 йилнинг 1 декабридан кучга киради.
Аммо мамлакат Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги янгилик «фуқароларнинг кибермуҳитдаги ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳамда уларни интернет ва мобил телефонлар орқали бўлаётган фирибгарликлардан муҳофазалаш» мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади. Вазирлик, шунингдек, сим-карталарни бировларга беришни ҳам тақиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter