Юз йилда бир кузатиладиган кучли қор ёғиши: Москвада табиий офатдан беш киши жабрланди

Москвада қор бўрони.
Россия пойтахти охирги икки кун давомида кучли қор ёғини остида қолди. Натижада коммунал хизматлар кучайтирилган тартибга ўтди, бир қатор авиарейслар бекор қилинди. Бу ҳақида «Спутник» хабар берди.
3-4 февраль кунлари Москва ҳудудига музли ёмғир ва кучли қор бўрони ёғилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, бундай қор бўронлари юз йилда бир рўй беради. Россия пойтахти мэри Сергей Собянин табиий офатдан беш киши жабрланганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter