«Ювентус»дан яна 20 очко олиб қўйилиши мумкин
Италия футбол федерацияси «Ювентус»нинг коронавирус пандемияси пайтидаги футболчиларнинг маошлари билан боғлиқ молиявий фирибгарликларини суриштиришни давом эттирмоқда. Туринликлардан А серияда тўпланган 20 очкоси олиб қўйилиши ҳам мумкин.
Virgilio Sport хабарига кўра, «Ювентус» иши 29 январда ёпилиши керак эди. Бироқ кейин янги далиллар пайдо бўлди, бу прокуратурага терговни 40 кунгача узайтириш имконини берди.
«Ювентус»дан аввал 15 очко олиб қўйилганди. Бундан ташқари, жамоанинг қатор асосий раҳбарлари футболдан ва «Ювентус»даги фаолиятдан четлатилган.
«Ювентус» А сериядаги 20 ўйиндан сўнг 23 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Агар 15 очкоси олиб ташланмаганида ҳозир камида кучли учликда бўларди. 20 очкоси олиб ташланса, 3 очко билан энг сўнгги — 20-ўринга шўнғийди ва B серияга тушиб кетиш кетмаслик учун курашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter