Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Юртин достон этар бахши» — Деҳқонободда бахшичилик фестивали қандай ўтди?

«Юртин достон этар бахши» — Деҳқонободда бахшичилик фестивали қандай ўтди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига ижросини таъминлаш мақсадида Деҳқонобод туманида “Юртин достон этар бахши” деб номланган давра суҳбати ҳамда фестивал ўтказилди.

Бахшилар эли бўлган Деҳқонободдда бугунги кунда Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Қодир ўғли,Ўзбекистон халқ бахшилари Шомурод Тоғаев, Абдимурод Раҳимов, Махматмурод Ражабов ва Очил Чоршанбиев ўзбек халқ достонлари, термаларини куйлаб келмоқдалар.

Деҳқонобод калийли ўғитлар завомида бўлиб ўтган фестивалда халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар айтилди.

Фестивал доирасида ўтказилган кўрик-танловда таниқли бахши Баҳром Раҳимов биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Муродилла Алиқуловга, учинчи ўрин эса Санжар Чубаевга насиб этди. Диёр Расулов «энг яхши ижрочи» деб топилган бўлса, Илҳом Раҳимов «энг яхши чолғу ижрочиси» номинациясида ғолиб чиқди.

Ғолиб ва совриндорлар, фестивал иштирокчилари Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи директори Ҳамидила Шерматов томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг