Юртимизда эмланиши лозим бўлган аҳолининг 21,2 фоизи тўлиқ вакцина олди
Ўзбекистонда 30 сентябрь ҳолатига кўра, эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 53,6 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олиб бўлди. Бу ҳақда ССВ хабар берган.
Эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли сони қарийб 21,5 миллион нафарни ташкил этади. Вакцинация жараёни бошланганидан бери ўтган олти ой мобайнида жами 11 миллион 491 минг 111 нафар аҳоли биринчи доза вакциналари билан эмланган.
Олти ой давомида 4 миллион 539 минг 621 нафар фуқаро коронавирусга қарши барча босчиқларда эмлаб бўлинган. Шундай қилиб, мамлакатда эмланиши режалаштирилган аҳолининг 21,2 фоизи тўлиқ эмланди.
Тўлиқ эмланган аҳолининг 534 минг нафардан зиёдини 65 ёшдан ошганлар, 478 минг нафардан ортиғини эса сурункали касаллиги бор фуқаролар ташкил этади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter