Юрак хуружидан ошқозон қандай огоҳлантиради?
Кўнгил айниши, елка ва белнинг чап томонидаги оғриқ ҳамда ошқозоннинг тўлиб кетганлик ҳисси яқинлашиб келаётган юрак хуружи аломати бўлиши мумкин, дейилади Америка кардиологлар ассоциацияси маълумотида. Бу ҳақда «MedicalXpress» хабар берди.
Олимлар яқинлашиб келаётган хавф-хатарнинг кенг тарқалган аломатлари орасида нафас қисиши, кўкракдаги оғриқ ва нохушликни ажратиб кўрсатишди. Мутахассисларнинг фикрича, кўпинча юрак касаллиги айнан аёлларга жиддий зарар етказиши мумкин. Мана, масалан, гўзал жинс вакилларининг тахминан 90 фоизи ҳаёти давомида юрак-қон томир касалликлари хавфининг бир ёки бир нечта омилига эгалик қилади. Бироқ уларнинг 80 фоизини бартараф этиш мумкин.
Бунинг учун кардиологлар ҳар йили профилактик текширувдан ўтиш, кунига саккиз соат ухлаш ва тўғри овқатланишни тавсия этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter