Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юқоричирчиқда ҳоким машинаси 16 ёшли қизни уриб юборди. У вафот этган

Юқоричирчиқда ҳоким машинаси 16 ёшли қизни уриб юборди. У вафот этган

Фото: «Газета.uz»

20 август куни ҳайдовчи У.А (1994 й. т.) давлат рақами 10 020 DAV бўлган Captiva автомашинасида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Бош прокуратура У.А Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси эканлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат бўйича, Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Юқоричирчиқ туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг