Юқори мансабдор шахслар номини сотиб жиноят содир этганликда гумондор ушланди

Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан биргаликда ўтказилган тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумондор шахс қўлга олинди.
Муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган А.К. бу гал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг юқори мансабдор шахслари номини сотиб, идораларнинг хизмат-кийим бошларидан фойдаланган ҳолда фуқароларни алдаб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги айтилмоқда.
А.К. жиноий фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзининг жиноий шериклари билан бирга фуқароларни ишга киритиб қўйиш, йирик миқдордаги пул маблағлари билан боғлиқ қалбаки шартномалар тузиб бериш эвазига жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 23 октябрь куни фуқаро А.К. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б», 4-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.
Ушбу шахсдан жабрланган фуқаролар тергов органига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter