Юнусободда ёш бола пиротехника портлашидан жароҳатланди
3 декабрь куни кечқурун 10 ёшли Ф.Х. дўстлари билан кўчада пиротехника воситаларини эрмак қилган. Натижада боланинг кўзи жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга пиротехника ўйнашга йўл қўйманг, бу уларнинг ҳаётлари ва саломатликлари учун хавфлидир», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter