Юнусободда «Lacetti» 30 ёшли пиёдани уриб юборди
2022 йилнинг 4 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида фожиали ЙТҲ содир бўлди.
Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган О.М. «Lacetti» русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда — 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter