Юнусободда 2 ёшли бола Captiva ғилдираклари остида нобуд бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2 ёшли бола катталарнинг эътиборсизлиги қурбони бўлди.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар беришича, кеча, 14 феврал куни тахминан соат 16:00 ларда туманнинг Белтепа маҳалласи 32-Б уй қаршисида ҳайдовчи У.С (1968 й.т) Captiva русумли автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, 2021 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган. М.У. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter