Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида сув таъминоти узилди
Тошкентнинг икки туманидаги баъзи муассасаларда сув таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ хабар берди.
Юнусобод туманидаги Бўзсув сув олиш иншооти ҳудудидаги Д-1000 тармоқда носозлик юзага келган. Шу муносабат билан Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг сувсиз қолган ҳудудлари рўйхати:
- Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халкобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ.
Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter