Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиёда ОИВни юқтириш ҳолати кўпаймоқда

Марказий Осиёда ОИВни юқтириш ҳолати кўпаймоқда

Фото: «Depositphotos»

БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЭЙДС) ҳисоботи бугун, 16 июль куни омма эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Унда қайд этилишича, 2018 йили дунё бўйича 1,7 миллион инсон ОИВ(ВИЧ)ни юқтирган. Бу 2010 йилга солиштирганда 16 фоизга камдир.

Таъкидланишича, ушбу натижа авваламбор Жанубий ва Шарқий Африкада ушбу касалликка қарши самарали кураш олиб борилиши натижасидир. Хусусан, ЖАРда ВИЧни юқтириш ҳолати 40 фоиздан кўпроққа камайган.

Айни пайтда жаҳон бўйича ОИВ билан касалланганлар сони 37,9 млн. нафар бўлиб, шундан 1,7 млн. нафари болалардир. Уларнинг 79 фоизи касаллигини билади. 2018 йили ОИТС оқибатида 770 минг нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, ўлим ҳолати 2010 йилга нисбатан 33 фоизга камайган.

Аммо ЮНЭЙДС ҳушёрликни бой бермасликка чақирмоқда: бошқа минтақаларда ОИВни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда. Хусусан, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда (ўсиш — 29 фоиздан), Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада (10 фоиздан) ҳамда Лотин Америкаси (7 фоиз)да ОИВни юқтириш ҳолатлари кўпайиб боряпти.

Маълумот учун: ОИВ (ВИЧ) — Одам организмидаги иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. Асосан одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир қилади.

ОИТС (СПИД) – орттирилган иммунитет танқислиги синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг