ЙТҲ оқибатида балиқ ва ўрдаклар «кўкариб» кетди

Бразилияда юк машинаси симёғочга урилиб, дарёга бўёқ оқиб кетиши оқибатида капибаралар, балиқлар ва ўрдак-ғозларнинг ранги кўкариб кетди. TV TEM ёзишича, юк машинаси 2 минг литр бўёқ олиб кетаётган бўлган.
«Экология гуруҳлари ҳодисадан сўнг дарёдаги қушларни қутқармоқда. Соҳилбўйи ўрмонлари уюшмаси эса шу ҳодисадан жабрланган капибараларни қидирмоқда», — дейилади хабарда.
Сув таҳлил қилинганида унинг заҳарланмагани маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter