Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзувчилар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларига автомобиль берилади

Ёзувчилар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларига автомобиль берилади

Кадр: «Youtube»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Уюшма аъзолари, жумладан, вилоятларда яшаётган ижодкорларга сифатли ва имтиёзли тиббий хизмат кўрсатилади.

Уюшмага қарашли ижод уйлари ва ошхоналар арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ижод» жамоат фондининг ҳудудий бўлимлари тузилади.

Амалдаги тартибга биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири “Ижод” жамоат фонди Васийлик кенгашига раислик қилишини инобатга олган ҳолда, фонднинг ҳудудий бўлимлари Васийлик кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий университет ва институтлар ректорлари раис ўринбосарлари сифатида бириктирилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан биргаликда Уюшма ҳузуридаги «Ижод» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ҳудудий бўлимларни 1 тадан енгил хизмат автотранспорт воситалари билан таъминлаш тавсия этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг