Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлимларига 500 млн. сўмдан маблағ ажратилади
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгар этиб белгиланди.
Мактаблар ва «Меҳрибонлик уйлари»га китоблар бепул тарқатилади
Шунингдек, аудиокитоблар ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш, шунингдек, ўзбек адабиёти тарғиботига бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тизимли равишда эълон қилиб бориш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Ёзувчилар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларига автомобиль берилади
Уюшмага қарашли ижод уйлари ва ошхоналар арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.