Ёзнинг биринчи куни қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади
Ўзбекистонда ёз фаслининг биринчи кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади. Июн ойининг дастлабки кунларида ҳаво ҳарорати кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 31-34 даражани ташкил этади.
Жумладан, 2-4 июн кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ўртача кечаси 17-22 даража, кундузи 2-июнда 32-37 даража, 3-4 июнда 30-35 даража бўлади.
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 2-3 июнда ёғингарчилик кутилмайди, 4-июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter