Ёш чақалоқ отасининг қўлидан тушиб кетиб вафот этди
Грецияда ёш чақалоқнинг отаси боласини тасодифан қўлидан тушириб юборди, шундан кейин бола вафот этди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция департаментидаги манбага таяниб, Athens News хабар бермоқда.
24 ёшли ота тасодифан бир ярим ойлик ўғлини қўлидан ташлаб юборган. Бола тиббий муассасага ётқизилган, бироқ бир неча соатдан кейин у бошидан олган жароҳати туфайли вафот этган.
Чақалоқ бор-йўғи 47 кун умр кўрган.
Эркакка нисбатан жиноий иш очилган. Воқеа прокуратура томонидан кўриб чиқилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter