Ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатидан 11 медал билан қайтишди
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медал билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Арманистондан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Сўнгги кун дастурида ўтказилган финалларда рингга кўтарилган 3 та боксчимиз ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медал:
-57 кг: Севара Маматова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев
+80 кг: Ислом Салиҳов
Кумуш медал:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов
Бронза медал:
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-66 кг: Акбар Аҳмадов
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров
-70 кг: Норбек Абдуллаев
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter