Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқолган қиз топилди: у ошхонадан иш сўраган

Йўқолган қиз топилди: у ошхонадан иш сўраган

Қарши туманида 15 ёшли қиз уйидан чиқиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар бергандик.

Йўқолган қиз Ширина Кенжаева Ғузор туманидан топилди. Бу ҳақда қизнинг отаси Жуманазар Тиркашевга таяниб «Nasafnews» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қиз дугонасини кўриш учун Ғузор туманига борган.

«Қизимиз адашиб Ғузорга кетиб қолибди. Дугоналаридан бири Ғузорда яшайман, деган экан, «борсам топиб оламан» деб туман марказига борибди. Кейин адашиб қолиб, ўша ердаги яхши оилалардан бирига тунаш учун жой сўраган. Эртаси куни пули тугаб қолгани учун ўша ердаги ошхоналарнинг биридан иш сўраган», – дейди қизнинг отаси.

Интернетда тарқалган эълонларни кўрган ғузорлик фуқаролар унинг оила аъзоларига қўнғироқ қилишган. Қиз Ички ишлар органлари ходимлари ёрдамида ўз уйига олиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг